АҚШдан депорт қилинган ўзбекистонликлар Нью-Йорк—Тошкент йўналиши орқали қайтади — ТИВ
Турли оммавий ахборот воситаларида Америка Қўшма Штатларида ноқонуний бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари бошқа мамлакатларга депортация қилиниши мумкинлиги ҳақида маълумотлар эълон қилинмоқда. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Ахрор Бурхонов ТИВ мазкур ахборотларни кузатиб бораётганини маълум қилди.
Билдирилишича, Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси ва мамлакатимизнинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси узоқ йиллардан буён Ўзбекистон фуқароларининг Ватанга хавфсиз депортациясини таъминлаш мақсадида АҚШнинг тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Келишувларга асосан, Америка томони депортация қилинадиган ўзбекистонликнинг ҳар бир ҳолати ҳақида тезкорлик билан хабардор қилади. Ўрнатилган амалиётга кўра, Ўзбекистон фуқаролари Ватанга Нью-Йорк—Тошкент йўналиши орқали қайтади.
«ОАВда Ўзбекистон фуқароларининг бошқа давлатларга депортация қилиниши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларни кузатиб боряпмиз», деб ёзади ТИВ вакили.
Унинг қўшимча қилишича, ушбу масала юзасидан Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари Америка томонидан бошқа давлатларга депортация қилиниши мумкинлиги ҳақида маълумот беришни сўраб мурожаат қилган. Бундан ташқари, бу борада Лотин Америкаси давлатлари билан ҳам дипломатик каналлар орқали алоқалар ўрнатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг