АҚШдаги тўфон қурбонлари сони ошди

15:50 29 Сентябр 2024 Дунё
430 0

АҚШда “Хелен” тўфони қурбонлари сони 65 кишига етди. Уларнинг учдан бир қисми қулаган дарахтлар остида ҳалок бўлган.

Уч миллион нафардан ортиқ аҳоли электрсиз қолди. NBC News хабарига кўра, узилишлар Флорида, Жоржия, Шимолий Каролина, Жанубий Каролина, Теннесси ва Виржиния штатлари аҳолисига таъсир кўрсатди.

4-тоифали “Хелен” тўфони 26 сентябрь, пайшанба куни кечқурун Флорида штатининг Биг Бенд минтақасига етиб келди. Эртаси куни тушгача у тропик депрессияга айланди. Яъни доимий шамол тезлиги соатига 225 дан 48 км гача пасайди.

Синоптикларнинг башорат қилишича, бўрон шимолга қараб кучайишда давом этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?