АҚШда журналист қиз Трампнинг юзига микрофон билан уриб юборди

13:09 15 Март 2025 Дунё
864 0

АҚШда журналист қиз мухбирлар билан мулоқот қилаётган Трампнинг юзига беихтиёр микрофон билан уриб юборди. Ушбу ҳолат кенг жамоатчиликнинг муҳокамаларига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақида «Livemint» нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат кеча, 14 март куни Америка раҳбарининг Эндрюс қўшма базасида нутқ сўзлаётган вақтида содир бўлган. Ушбу ҳолат видеотасвири тезда ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокама қилинмоқда.

Қўшма Штатлар раҳбари эса ҳолатга муносабат билдирар экан, журналист қиз ушбу ҳаракати билан ҳозиргина тарихга кирганини айтиб ўтди. Шунингдек, у мазкур ҳолатдан мамнун эмаслигини ҳам қўшимча қилган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса, ҳодисага оддий кўз қарамаслик кераклигини таъкидлаб, тармоқлардаги саҳифаларида пост ҳамда изоҳлар ёзишмоқда.

«Бу ҳолатга шунчаки кўз юмиб бўлмайди. Ўша микрофонда бирор заҳарли модда суркалган бўлиши мумкин эди. Бу осон қабул қилинадиган нарса эмас», – деб ёзади «Х» ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири.

Яна бир интернет фойдаланувчиси эса, Трампнинг юзига теккан микрофонни текшириш кераклигини таъкидлаган.

«Агар Трамп яқин бир неча соат ичида сирли равишда вафот этса, ёки соғлиги ёмонлашса мен ўша микрофонни сабаб деб биламан. Ажабланарли ҳолат. Микрофон заҳарланган бўлиши мумкин, текшириш керак», – дейди ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер