АҚШда янги қочқинлар қабул қилишга лимит жорий этилиши мумкин
Фото: Reuters
Reuters ёзишича, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти 2026 йилдан бошлаб мамлакатга қабул қилинадиган янги қочқинлар сонини йиллик 40 минг нафар билан чеклаши мумкин.
Маълумотга кўра, хизмат мактубида маҳаллий ҳокимиятларга ушбу рақамни асос қилиб олиш тавсия этилган.
Лимитдан 30 мингтагача ўрин Жанубий Африка Республикасидан келаётган оқ танли аҳоли учун ажратилиши мумкин. Трамп маъмурияти ушбу тоифани устувор деб ҳисобламоқда. Шунингдек, айрим афғонистонликлар ҳамда эҳтимолий тарзда украиналикларни қабул қилиш режаси бор.
Агар устувор тоифалар ажратилган ўринларни тўлдирмаса, уларга бошқа мамлакат фуқаролари ҳам даъвогар бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг