АҚШда Украина армияси йил охиригача чидаб бера олмаслиги айтилди
Фото: AP
Украина Қуролли Кучлари ўта оғир вазиятда ва 2024 йил охиригача омон қолиши даргумон. Ушбу фикрларни АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ таҳлилчиси Ларри Жонсон айтиб ўтди.
Шу ўринда унинг қўшимча қилишича, Украина Қуролли Кучлари фронтдаги вазиятни ўзгартириш имкониятига эга эмас.
Жонсоннинг айтишича, Украина армиясининг йўқотишлари ҳалокатли ва унинг имкониятлари барча йўналишларда Россия армиясидан пастроқ.
«Украина Қуролли Кучлари йил охиригача кураша олишига менинг ишончим комил эмас, чунки ҳамма нарса жуда тез содир бўлмоқда», дейди эксперт.
Аввалроқ, Ларри Жонсон Украина армиясида тажрибали жангчилар етишмаётганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, ҳозир Украина Қурол Кучларига нима қилишни билмайдиган одамлар сафарбар қилиняпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг