АҚШда консерватив фаол Чарли Кирк отиб ўлдирилди: Трамп байроқларни тушуришни буюрди

АҚШда машҳур консерватив фаол ва Turning Point USA ташкилоти ижрочи директори Чарли Кирк суиқасд оқибатида вафот этди. Бу ҳақда мамлакат президенти Дональд Трамп хабар берди.
«Улуғ ва ҳатто афсонавий Чарли Кирк энди оримизда йўқ. АҚШ ёшларини ундан кўра яхшироқ тушунадиган ва уларга ҳамдард бўладиган одам йўқ эди. Уни барча яхши кўрарди ва ҳурмат қиларди, айниқса мен. Мелания билан бирга унинг рафиқаси Эрика ва оиласига чуқур таъзия изҳор қиламиз. Чарли, биз сени севамиз», — деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.
Президент шу муносабат билан мамлакат байроқларини 14 сентябрь кечга қадар тушуришни буюрди.
Маълумотларга кўра, суиқасд Киркнинг Юта водийси университетидаги чиқиши вақтида содир бўлган. У бўйин қисмидан оғир жароҳат олиб, шифохонага оғир ҳолатда етказилган, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмаган.
Аввал бошда ижтимоий тармоқларда қария кишининг қўлга олингани ҳақида кадрлар тарқалган. Университет эса гумонланувчи қўлга олинганини билдирган эди. Бироз вақт ўтиб, ушбу шахс ҳужумчи эмаслиги маълум қилинди. Ҳозирча жиноятчи топилмаган.
Чарли Кирк 31 ёшда эди. 2012 йили у бизнесмен ва ҳуқуқ фаоли Билл Монтгомери билан биргаликда Turning Point USAга асос солган. Ташкилот талабалар орасида консерватив ғоялар, эркин бозор, ҳукуматнинг чегараланган ваколатлари ва «анъанавий қадриятлар»ни тарғиб қилиб келарди. Шунингдек, Кирк ўзининг радиошоусини ҳам олиб борган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг