АҚШда Европа Россияга нисбатан тажовузкор позицияда бўлишга чақирилди
Иллюстратив фото
АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Мэтью Уитакер Европа давлатларини Россияга нисбатан тажовузкорроқ позицияни эгаллашга чақирди.
У АҚШнинг Европа иттифоқчилари Украинанинг ҳарбий харажатларини қоплаш учун музлатилган Россия активларидан фойдаланиш режаларини амалга оширишни бошлашлари кераклигини таъкидлади. Уитакернинг таъкидлашича, бу чоралар кейинги бир неча йил давомида Киевни молиялаштиришда “муҳим қадам” бўлади.
“Менимча, бу янги босқични — янада тажовузкор Европани англатади. Улар учун дадил ҳаракат қилиш вақти келди”, — дейди дипломат.
“Politico” нашри аввалроқ Бельгия “нима бўлганини тафсилотларини билмагунча” музлатилган Россия активларидан фойдаланишни маъқулламаслиги ҳақида хабар берган эди. Мамлакат раҳбарияти Европа Иттифоқини потенциал хавфларни баҳам кўришга ундашда давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг