АҚШ вице-президенти: «Америка қўшинлари Украинага кирмайди»

Фото: NBC
АҚШ ўз қўшинларини Украинага юбормайди, бироқ Вашингтон Киев хавфсизлигини таъминлашда фаол роль ўйнашга тайёр. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Жей Ди Венс NBC Newsʼга берган интервьюсида маълум қилди.
«Президент бу борада жуда аниқ гапирди — Украина ҳудудида АҚШ қўшинлари бўлмайди. Аммо биз украиналикларга урушни тўхтатишлари учун зарур бўлган хавфсизлик кафолатлари ва ишончни таъминлаш йўлида фаол роль ўйнаймиз. Шу билан бирга, россияликлар ҳам урушни тугатишлари мумкинлигини ҳис қилишлари керак», — деди у.
Аввалроқ CNN хабарига кўра, АҚШ Европани Украинага хавфсизлик кафолатлари беришда етакчи ролни ўз зиммасига олишга чақирган.
Шунингдек, АҚШ давлат котиби Марко Рубио Европа миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари билан суҳбатда шундай баёнот берган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг