АҚШ Венесуэла қирғоқларига 16 минг ҳарбий жойлаштирди
АҚШ Венесуэла қирғоқларига тахминан 16 минг нафар ҳарбий хизматчини жойлаштирди, деб хабар бермоқда “The Washington Post”.
Манбага кўра, мазкур куч таркибида 10 минг аскар ва 6 минг денгизчи бор. Улар 8 та ҳарбий кема, махсус операциялар кемаси ҳамда Кариб денгизида жойлашган атом сувости кемаси орқали ҳаракатланмоқда.
Яқин кунларда ушбу кучларга “USS Gerald R. Ford” авиаташувчиси ҳам қўшилиши кутилмоқда. У билан бирга яна учта эскорт кема ва 4 мингдан ортиқ ҳарбий келиши мумкин. Таҳлилчилар бу ҳаракатни кенг кўламли ҳарбий операцияга тайёргарлик сифатида баҳоламоқда.
Бу ҳарбий ҳаракатлар Вашингтон ва Каракас ўртасидаги тортишувлар кучайган бир пайтда содир бўлмоқда. АҚШ Венесуэлани “наркотеррорист” гуруҳларга ёрдам беришда айблаган бўлса, президент Николас Мадуро бу айбловларни рад этиб, “янги уруш учун баҳона яратиш ҳаракати” деб атаган.
Спутник тасвирларига кўра, F-35 ҳарбий самолётлари АҚШнинг Пуэрто-Рикодаги ҳарбий базасида жойлаштирилган. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, бу кучлар одатий наркотикларга қарши операциялардан кўра кенгроқ миссия учун тайёрланмоқда.
Айни пайтда Оқ уйнинг Венесуэладаги эҳтимолий ҳарбий объектларни аниқлаётгани ҳақида ҳам хабарлар бор. Президент Дональд Трамп бу даъволарни рад этган бўлса-да, у CIAʼнинг махфий операцияларига рухсат берганини тасдиқлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг