АҚШ ва Россия Украинада Фаластин намунасидаги келишув ғоясини муҳокама қилади
Фото: Reuters
АҚШ Россия билан Украинадаги можарони Исроилнинг Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида назорати асосида тартибга солиш таклифини муҳокама қилади. Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашидаги манбага таяниб, «The Times» нашри хабар берди.
«Бу Исроилнинг Ғарбий Соҳилни қандай назорат қилаётганига ўхшаб кетади. Украина ҳеч қачон ўз суверенитетидан воз кечмайди. Лекин ҳақиқат шуки, у босиб олинган ҳудуд бўлади ва бу Фаластиннинг намунаси бўлади», — дейилади манбада.
Нашрнинг қайд этишича, ушбу таклифга кўра, Россия босиб олинган ҳудудларда ҳарбий ва иқтисодий назоратни амалга оширади. Бироқ Украина чегаралари де-юре ўзгармайди, худди Фаластин чегаралари Исроилнинг Ғарбий соҳилда назорати остида бўлишига қарамай, ўзгаришсиз қолиши каби.
Бу фикрни АҚШ президентининг элчиси Стив Уиткофф бир неча ҳафта аввал россиялик ҳамкасблари билан музокаралари чоғида айтган.
Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан жума куни Аляскада бўлиб ўтадиган учрашувида Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилмаса, Россия АҚШ томонидан «жуда жиддий оқибатларга» дуч келишини айтган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг