АҚШ разведкаси Эрондан ядро қуролини тополмаганини тан олди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг ядро қуроли яратишга жуда яқин экани ҳақида баёнот берганига қарамай, АҚШ Миллий разведкаси бундай фаолият бўлаётганини тасдиқловчи ҳеч қандай далил топмаган. Бу ҳақда MSNBC телеканалида Сенатнинг разведка бўйича махсус қўмитаси раиси ўринбосари, демократ сенатор Марк Уорнер маълум қилди.
Унга кўра, Миллий разведканинг икки кун олдин Сенатга тақдим этган ҳисоботида Эрон томонидан ядро қуроли устида иш олиб борилаётгани аниқланмаган. Сенатор Уорнер 25 март куни Миллий разведка директори Тулси Габбрад томонидан берилган ёзма баёнотга таяниб, «Эрон бомба тайёрлаш бўйича ҳеч қандай ҳаракат қилмаган»ини эслатди.
«Бу ҳафта душанба куни ҳам худди шундай разведка маълумотлари тасдиқланди. Бироқ президент ҳамон бу маълумотларга эътибор бермасдан, ўз сиёсатини твитлар орқали юритмоқда», — деди сенатор. У Трампнинг ушбу масалада разведка хулосаларини инкор этаётганини танқид қилди.
Габбрад март ойидаги баёнотида АҚШнинг 18 та разведка идораси умумлаштирган хулосаларни келтирган эди. Унга кўра, Эрон ядро қуроли яратмаяпти, ва мамлакат диний раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий бу йўналишдаги дастурини 2003 йилда тўхтатган ва уни қайта бошлашга рухсат бермаган.
Доналд Трамп эса шу куни журналистлар саволларига жавобан Эронга нисбатан танқидий фикрларини давом эттириб, «Улар ядро қуролига жуда яқин эдилар. Мен бу фикримни 20 йилдан бери айтиб келяпман ва ҳозир ҳам шу фикрдаман», деди. Трамп разведка маълумотларига зид равишда Эронни бир неча ҳафта ичида ядро қуролига эга бўлишга яқин деб ҳисоблайди.
NBC, ABC ва The Wall Street Journal нашрларининг хабарларига кўра, Трамп маъмурияти Эронга қарши зарба бериш режасини муҳокама қилган ва президент ушбу зарбаларни дастлабки тарзда маъқуллаган. Бироқ у ҳали ҳам Теҳрон билан музокаралар ўтказиш эшикларини ёпмаганини билдирган.
Эрон эса ядро қуролини яратиш нияти борлигини инкор этишда давом этмоқда. Шу билан бирга, Халқаро атом энергияси агентлиги (MAGATE) ҳам Эроннинг ядро қуроли яратиш устида тизимли фаолият олиб бораётганини тасдиқловчи далиллар йўқлигини билдирди.
Шу билан бирга, Гросси Эроннинг 60 фоизгача уран бойитаётган ягона давлат экани хавотир уйғотишини таъкидлади. Бу кўрсаткич бўйича алоҳида эътибор қаратилаётганига қарамай, агентлик Эрон ядро қуроли ишлаб чиқармоқда деган хулосага келмаганини қайд этди. Бошқа томондан, Гросси Исроилнинг Эрондаги ядро объектларига ҳужумлари ядро моддаларининг атмосфера орқали тарқалиш хавфини туғдираётганидан ҳам огоҳлантирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Бошқарув соҳасида хотин-қизлар улуши неча фоиз экани маълум қилинди
- Президент Шайхонтоҳур туманидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказида бўлди
- «Реал» бразилиялик юлдузини ашаддий рақибларидан бирига сотиб юбориши мумкин
- Шавкат Мирзиёев Янги Камолон маҳалласида бўлиб, аҳоли билан суҳбатлашди
- Долларнинг сўмга нисбатан қиймати янгиланди
- Президент Тошкентдаги гастротуризм кўчаси билан танишди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг