АҚШ президентининг гаражидан махфий ҳужжатлар топилди. Жо Байден бунга муносабат билдирди
Фото: AP
Оқ уй АҚШ президенти Жо Байденнинг адвокатлари унинг Уилмингтондаги уйи гаражидан махфий ҳужжатларни топганини тасдиқлади.
Ҳужжатлар сақлаш хонасида «шахсий ва сиёсий қоғозлар орасидан» топилган. Яна бир ҳужжат гаражга туташ хонадан топилган. Адвокатлар, шунингдек, Байденнинг «Rehoboth Beach»даги пляждаги уйини тинтув қилишди, аммо у ерда ҳеч нарса топмадилар.
«Оқ уй кўриб чиқиш бўйича Адлия вазирлиги билан ҳамкорликни давом эттирмоқда», дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг разведка бўйича доимий қўмитаси Американинг амалдаги етакчиси вице-президентлиги давридаги махфий ҳужжатлар топилганини текширишга чақирган эди. Кейинчалик Байден ёрдамчилари Оқ уй раҳбарига тегишли махфий ҳужжатларнинг иккинчи партиясини топдилар.
Қўшма Штатлар разведкасининг собиқ ходими Эдвард Сноуден Байден кўплаб маълумот тарқатувчилардан кўра кўпроқ махфий ҳужжатларни «ўзи билан олиб кетган» деб масхара қилди. Унинг эслатишича, АҚШда Миллий хавфсизлик агентлиги маълумотларини ошкор қилганликда айбланган «Reality Winner» битта ҳужжат учун беш йилга озодликдан маҳрум этилган.
Байден ўз уйида махфий ҳужжатлар мавжудлигига изоҳ берди
АҚШ президенти Жо Байден шахсий кутубхонасидаги уйида махфий ҳужжатлар мавжудлигига изоҳ берди.
У адвокатлари ҳақиқатан ҳам яхши ҳимояланмаган махфий ҳужжатларни аниқлаганини тасдиқлади. Бундан ташқари, у адвокатлар бу ҳақда дарҳол Қўшма Штатлар Адлия вазирлигига хабар беришини қўшимча қилди.
Аввалроқ америкалик сиёсатчининг ёрдамчилари Оқ уй раҳбарига оид махфий ҳужжатларнинг иккинчи партиясини топганди. Таъкидланишича, ҳужжатлар Байден мамлакатнинг собиқ етакчиси Барак Обама маъмуриятидан кетганидан кейин эгаллаб олган Вашингтондаги офис ташқарисидаги жойда сақланган.
АҚШ Конгресси махфий ҳужжатлар иши бўйича текширув ўтказишга чақирди. Қайд этилишича, сиёсатчи миллий хавфсизликни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунларни бузиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг