АҚШ Куба устидан «дўстона» назорат ўрнатиши мумкин
АҚШ Куба статусини ўзгартиришнинг турли вариантларини, жумладан, орол устидан назорат ўрнатиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Америка етакчиси Дональд Трамп Флоридадаги матбуот анжуманида Гавана билан эҳтимолий келишув ҳақидаги саволга жавоб бераётиб маълум қилди. Унинг сўзларини ТАСС агентлиги келтирмоқда.
«Бу дўстона тарзда содир бўлиши мумкин ёки йўқ. Бунинг аҳамияти бўлмайди, чунки улар ҳақиқатан ҳам чорасиз аҳволда. Уларда энергия йўқ, пул йўқ. Улар энг чуқур гуманитар инқирозни бошдан кечиришмоқда ва биз буни кўришни истамаймиз», — деди республикачи президент.
Трампнинг фикрича, Кубанинг ҳозирги оғир аҳволи ҳар қандай ҳолатда ҳам келишувга эришишни муқаррар қилади. Унинг қўшимча қилишича, Куба ҳукумати ё келишувга рози бўлади, ёки АҚШ барибир ҳокимият алмашинувини «осонлик билан» амалга оширади.
Шунингдек, АҚШ Адлия вазирлиги Куба ҳукумати мулозимларига нисбатан жиноий айбловлар қўйиш имкониятларини ўрганувчи махсус ишчи гуруҳ тузган.
Трамп АҚШ Кубага келадиган барча нефть ва маблағ йўлларини (хусусан, Венесуэладан келадиган манбаларни) ёпиб қўйганини ва бу сиёсат ўз самарасини бераётганини таъкидлади. Асли келиб чиқиши кубалик бўлган АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ушбу йўналишдаги музокараларни юқори даражада олиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг