АҚШ Исроилнинг Фаластин ҳудудига бўлган ҳуқуқини тан олди
Фото: Reuters
АҚШ Исроилнинг де-юре Фаластинга тегишли бўлган Иордан дарёсининг ғарбий соҳилига бўлган ҳуқуқини тан олади. Бу ҳақда АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон айтиб ўтди.
“Муқаддас ёзувлар бизга Яҳудия ва Самария тоғлари яҳудий халқига ваъда қилинганлигини ва улар ҳақли равишда уларга тегишли эканлигини ўргатади. Аммо дунё бўйлаб кўпчилик буни бошқача кўриб, “босиб олинган ҳудудлар”, “Ғарбий соҳил” ёки бошқа нарса деб атайди”, — деди у Исроилнинг Ғарбий соҳилдаги Ариел шаҳрига ташрифи чоғида.
Жонсон Тел-Авивни тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва бу ер унинг эътиқоди учун катта аҳамиятга эга эканлигини ҳам таъкидлади.
Аввалроқ, Исроил парламенти Иордан дарёсининг ғарбий соҳилини унинг ҳудуди деб тан олиш ҳақидаги резолюцияни маъқуллаган эди.
“Яҳудий халқининг тарихий, маданий ва маънавий ватани”нинг ажралмас қисми эканлиги таъкидланган ҳужжатга 71 депутат ёқлаб, 13 нафари эса қарши овоз берган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг