АҚШ Ғарбни Украина учун хавфсизлик кафолатларига эътибор қаратишга чақирди

15:20 27 Ноябрь 2023 Дунё
289 0

Фото: Reuters

Ғарб давлатлари Киев томонидан йўқотилган ҳудудларга муносабатини қайта кўриб чиқишлари ва Украинага хавфсизлик кафолатларини беришга эътибор қаратишлари керак. Ушбу фикрларни АҚШнинг НАТОдаги собиқ доимий вакили Иво Даалдер “Politico” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Ҳозирги боши берк кўча Ғарбнинг можарога қарши стратегиясини белгилаб бериши керак. Украина ўз ҳудудининг катта қисмини ёки барчасини ҳарбий йўл билан қайтариб олишига умид қилишдан кўра, асосий эътибор Украина келажагини Ғарбда таъминлашга қаратилиши керак”, дейди Даалдер.

Шунингдек, у Украинанинг Киев назорати остидаги қисмини альянсга қўшиш жараёни узоқ йиллар давом этишини таъкидлади. Шу сабабли, мамлакат раҳбарияти ўз хавфсизлигини кафолатлаши керак бўлган Ғарбдан ёрдам олиши керак.

“Шунинг учун Вашингтон ва Европанинг асосий иттифоқчилари Украинага ёки ҳеч бўлмаганда у ҳозир назорат қилаётган ҳудудга зудлик билан ва мажбурий икки томонлама хавфсизлик кафолатларини тақдим этишни ўйлаб кўришлари керак”, дейди эксперт.

Бунгача Россия президенти Владимир Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков НАТОнинг қайсарлигини Украина атрофидаги вазиятнинг асосий сабаби деб атаган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?