АҚШ Европани жиддий оқибатлар билан огоҳлантирди

Фото: Reuters
АҚШ Европадаги иттифоқдошларига Америкада ишлаб чиқарилган қуролларни сотиб олишни давом эттиришни хоҳлашини айтди ва ўз компанияларининг Европа тендерларидан четлаштирилиши Вашингтон томонидан салбий баҳоланишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда «Reuters» агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар тарқатди.
Агентлик хабарига кўра, бу фикрлар Европа Иттифоқининг АҚШ ишлаб чиқарувчиларининг қурол тендерларида иштирок этишини чеклаш бўйича сўнгги ҳаракатлари фонида айтилган.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио март ойи охирида Литва, Латвия ва Эстония ташқи ишлар вазирлари билан бўлиб ўтган учрашувда ҳам АҚШ Европа Иттифоқининг мудофаа харидларида иштирок этишни давом эттиришни хоҳлашини айтган. Уларнинг таъкидлашича, Рубио расмийларни АҚШ компанияларини Европа тендерларидан четлаштириш Вашингтонда салбий баҳоланиши ҳақида огоҳлантирган.
АҚШ Давлат департаментининг юқори мартабали расмийсининг айтишича, Рубио шу ҳафта Брюсселга ташрифи чоғида бу масалани муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам Европадаги иттифоқчиларининг «мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ўз хавфсизлиги учун масъулиятни ўз зиммасига олиш» бўйича саъй-ҳаракатларини олқишлаганини айтиб, АҚШ компанияларини Европа мудофаа лойиҳаларидан четлаштирадиган янги тўсиқлар яратишдан огоҳлантирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг