АҚШ давлат қарзи илк бор 39 триллион доллардан ошди
АҚШ давлат қарзи тарихда илк бор 39 триллион долларлик кўрсаткичдан ошди, деб хабар бермоқда ТАСС Америка Қўшма Штатлари Молия вазирлиги маълумотларига таяниб.
Америка суверен қарзи ҳозирда 39,03 триллион долларни ёки мамлакатнинг ҳар бир аҳолисига 114,1 минг доллардан тўғри келадиган маблағни ташкил этмоқда — бу рекорд кўрсаткичдир.
Экспертларнинг ҳисоблашича, келгуси ўн йиллик давомида АҚШ давлат қарзи ЯИМнинг тахминан 120 фоизигача кўтарилади. Федерал ҳукуматнинг қарзи Қўшма Штатлар бутун иқтисодиётининг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмидан ошиб кетади.
«Давлат қарзининг юқори даражаси федерал ҳукуматни фоизларни тўлаш учун кўпроқ маблағ сарфлашга мажбур қилади, натижада инфратузилма, таълим, тиббий суғурта ва ижтимоий дастурлар учун камроқ ресурс қолади. Агар инвесторлар АҚШ қарзини янада хавфлироқ деб ҳисоблай бошласалар, фоиз ставкалари янада кўтарилиши мумкин, бу эса бизнесни ривожлантириш ва инвестициялар учун қарз олиш харажатларини оширади», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг