«Ақлли» иссиқхонанинг «ақллилиги» нимада?
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон туманида замонавий, тежамкор ва «ақлли» иссиқхона синовдан ўтказилмоқда. Хўш, унинг афзаллик жиҳатлари нимада?
— Буни сири жуда оддий, — дейди иш юритувчи Сарварбек Тешабоев. — Иссиқхонанинг юқори қисми уч қават плёнка ва уч қават кигиз билан қопланган. Қуёш нуридан келувчи иссиқ ҳарорат плёнка орқали ичкарига йўналтирилади ва тун давомида хонадаги иқлим мувозанатини сақлаб туради. Бунинг учун тунги вақтлари плёнканинг устидан кигиз ёпилади. Ёзда иссиқдан, қишда совуқдан асровчи бу усул мамлакатимиз иқлимига жуда мос экан. Айни пайтда бу ерда голубика, оқ қулупнай ва бошқа ноёб буталарни парваришлаяпмиз. Бир мавсумда қулупнайдан 3 тонна, голубикадан 1,5 тонна ҳосил олишни режалаштирганмиз.
14 сотихда барпо этилган иссиқхонада барча жараёнлар автоматик тарзда бошқарилади. Адирлик, тошлоқ, унумдорлиги паст майдонларда ундан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бунда сув тежамкор ускуналарни қўллаш муҳим аҳамият касб этади. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ташқарида 20 даража совуқ бўлганида ҳам, жарима иссиқда ҳам ҳеч қандай ёнилғисиз маҳсулот етиштириш имкони мавжуд.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг