“Ақча” обод масканга айланади

Юртимизда обод маҳаллалар сони тобора ортиб бормоқда. Буни Жалақудуқ туманидаги “Ақча” маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари мисолида ҳам кўриш мумкин.
— Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида энг чекка ҳудудларда ҳам аҳоли турмуш шароитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётгани “Инсон қадри учун” тамойилининг яна бир тасдиғидир, — дейди ушбу маҳаллада яшовчи меҳнат фахрийси Абдуманноб Маматов. — Бизнинг маҳаллада ечимини кутиб турган муаммолар йўқ эмас эди. Уларнинг барчаси совуқ кунларга қадар ижобий ечим топадиган бўлди.
Дарҳақиқат, “Ақча” маҳалласида 1,7 километр йўлга шағал ётқизилди, пиёдалар йўлаги барпо этилди. 36 та темир-бетон таянчлар ўрнатилиб, 1 та янги сув қудуғини қазиш бошланди. Бундан ташқари, ирригация тармоғидан унумли фойдаланиш мақсадида ариқни бетонлаш якунига етказилди. Қолаверса, 3 та кўчадаги дарахтларга ишлов берилиб, тозалаш ишлари бажарилди.
Албатта, бундай бунёдкорлик ишлари ҳали давом этмоқда. Маҳалладаги 536 та хонадонда яшовчи салкам уч минг аҳолининг турмуш шароити тубдан ўзгариб, “Ақча” тумандаги обод манзиллардан бирига айланади.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг