Апрель ойида Тошкентда Ўзбекистон-Франция бизнес-форуми бўлиб ўтади

15:51 15 Март 2023 Сиёсат
692 0

Фото: Халқ сўзи

Шу йилнинг 14 март куни инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Франция Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аурелия Бушез билан учрашди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2022 йил ноябрь ойида Францияга ташрифи чоғида эришилган умумий қиймати 6 миллиард евродан ортиқ савдо-иқтисодий, сармоявий ва молиявий ҳамкорлик доирасидаги устувор лойиҳаларини амалга ошириш бўйича икки томонлама келишувлар бажарилишининг бугунги ҳолати кўриб чиқилди.

Шунингдек, MEDEF International Франция тадбиркорлар ҳаракати таркибига кирувчи компаниялар вакилларидан иборат Франция Республикаси савдо бўйича делегат вазири Оливер Бешт бошчилигидаги делегациянинг апрель ойида Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи кун тартиби ҳам муҳокама қилинди. Ташриф дастурига кўра, икки мамлакат ўртасидаги Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 9-йиғилиши ва ишбилармон доираларининг вакиллари иштирокидаги бизнес-форум ўтказилиши режалаштирилган.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги аниқ инвестициявий ва савдо битимларини назарда тутган ҳолда режалаштирилган тадбирларни амалий мазмун билан бойитиш юзасидан биргаликда иш олиб боришга келишиб олдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?