“Apple” янги маҳсулотлар тақдимоти ҳақида маълум қилди
Архив фото
“Apple” маркетинг бўлими бошлиғи Грег Жосвиак янги компьютерларнинг бўлажак тақдимотига ишора қилди. У Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида келгуси ҳафтада компания бир нечта янги маҳсулотларни тақдим этишини ҳақида ёзи.
Жосвиакнинг сўзларига кўра, биринчи тақдимот келаётган душанба куни бўлиб ўтади.
“Бизни душанба куни эрталабдан бошлаб ҳаяжонли тақдимотлар ҳафтаси кутмоқда. Янгиликларни кузатиб боринг, хабардор бўлиб боринг. Биз билан қолинг”, дея ёзди у ўзининг саҳифасида.
Жосвиак томонидан чоп этилган тизерда “Mac” ҳақида эслатма ва “Apple” логотипига айланадиган “macOS Finder” белгисининг қисқача лавҳаси мавжуд.
“Apple” компанияси янгиланган “Mac”, “Mac mini” ва “MacBook Pro” моделларини тақдим этиши кутилмоқда.
Олдинроқ россиялик блогер “Wylsacom M4 Pro” чипсетига асосланган ҳали тақдим этилмаган “MacBook Pro”шарҳини эълон қилганди. Бу ҳатто Ғарб оммавий ахборот воситаларида ҳам катта муҳокамалар тўлқинига сабаб бўлди. Кейинчалик, худди шу ноутбуклар бошқа рус блогерларида ва ҳатто савдо майдончаларида ҳам оширилган нархда пайдо бўлди.
Шунингдек, душанба куни iOS 18.1, iPadOS 18.1 va OS Sequoia 15.1 каби янгиланишлар чиқарилиши ҳам режалаштирилган. Шу сабабли, Жосвиакнинг ўзи шама қилганидек, янги компьютерлар тақдимотлари сешанба куни бўлиб ўтиши ёки ҳафта давомида давом этиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг