Aнжелина Жоли Уинстон Черчилль чизган расмни 7 миллион фунт стерлингга сотди

17:35 02 Март 2021 Дунё
17956 0

Aнглиянинг собиқ бош вазири Уинстон Черчилльнинг Aнжелина Жолига тегишли бўлган сурати Лондонда кимошди савдосида 7 миллион фунт стерлингга сотилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Сотиш нархи сотувдан олдинги тахминий кўрсаткичдан деярли тўрт баравар юқори бўлди. Бу галги аукционда Черчилльнинг расми аввалги рекордни янгилади. Аввалги аукционда бу сурат 1,8 миллион фунт стерлингга сотилган эди.

Расмда эски шаҳарнинг деворлари орқасида жойлашган масжид минораси, орқасида тоғлар ва олдида майда ранг-баранг шакллар тасвирланган. Ушбу расм Иккинчи жаҳон уруши йилларида чизилган.

Жолининг собиқ турмуш ўртоғи Брэд Питт ашаддий бадиий коллекционер сифатида танилган. Эр-хотин бирга яшаган йилларида баъзи таниқли асарларни, шу қаторда Бенкси ва Нео Раухларнинг асарларини ҳам сотиб олишган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер