Анвар Анваров учун Олимпиада якунланди. У 7.77 метр натижа билан ҳам финалга чиқолмади
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини якунлади.
Анваров узунликка сакраш бўйича саралаш дастурида қатнашаётган Анваров биринчи уринишда 7.57, иккинчисида эса 7.77 метр натижа кўрсатди.
Енгил атлетикачимиз, афсуски, бу натижа билан финал ёʻлланмасини қўлга кирита олмади.
«Халқ сўзи» Анвар Анваровга кейинги мусобақаларда омад тилайди.
Аввалроқ, ўзбекистонлик сўнгги боксчи қиз ҳам Олимпиадани тарк этгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг