Андижонлик йигит америкалик қиз билан турмуш қурмоқчи
Андижон шаҳрининг Пиёзпоя кўчасида истиқомат қилувчи Набибуллаевлар оиласи тўй тадоригини бошлаб қўйдилар. Куёв бола бўлмиш Саидмурод Набибуллаев Екатеринбург шаҳридаги олий таълим даргоҳида тахсил олади. Сабоқдоши – АҚШнинг Калифорния штатида истиқомат қилувчи инглиз қизи Тина Линвингстонга кўнгил қўйган. Бўлғуси келин ҳам йигит билан турмуш қуриш ихтиёрида. Энг муҳими, бу қарорга уларнинг оила аъзолари қарши эмас.
Қатъий ахд қилган Тина айни пайтда Андижонда бўлғуси турмуш ўртоғининг уйида истиқомат қилмоқда. Янги оиласининг турмуш тарзини ўрганиш, шароитга мослашиш бўлажак оила мустаҳкамлигини таъминлашга хизмат қилади, албатта.
Йигит билан қизнинг шу кунгача унаштириш маросими бўлиб ўтди. Шу йилнинг 5 сентябрь куни никоҳлари расман қайд этилади.
Ҳа айтганча, Тина ўзига «Ойшахон» исмини маъқул топди.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг