Андижондан Мўйноққа йўл олган веломарафон иштирокчилари ҳам айнан бугун Қорақалпоғистонга етиб келди
2018 йил 12 апрель куни Бирлашган Миллатлар Бош Ассамблеяси томонидан «3 июнь – Халқаро велосипед куни» деб белгиланди. Юртимизда ўша йили ушбу сана илк бор байрам сифатида нишонланиб, Тошкент шаҳри, «Ашхобод» сайилгоҳида веломарафон ташкил этилган.
Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафон иштирокчилари айнан бугун Қорақалпоғистон Республикасига етиб келди.
Веломарафон иштирокчилари Беруний тумани ҳудудида тантанали кутиб олинди. Спортчилар ва ёш экологлар учун Қўйи Амударё давлат биорезерватида эко-тур ташкил қилинди.
Эртага Нукус шаҳридан веломарафон иштирокчиларига тадбир доирасида белгиланган охирги манзил, яъни Мўйноқ тумани «Алиовули» томон старт берилади. Жараёнларни ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.
Ғ.Отажонов,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг