Андижондаги уйлардан бирида портлаш содир бўлди. 8 киши касалхонага ётқизилди (видео)
Бугун, 4 декабрь куни соат тахминан 14:00ларда Андижон вилояти Андижон шаҳрининг 2-кичик даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида қўлбола усулда тайёрланган газни тортиш мосламасида юзага келган чақнаш натижасида ёнғин содир бўлган, ёнғиндан уйнинг 4 та хонадони зарар кўрган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълумотларига кўра, ҳодиса содир бўлган жойда 8 нафар фуқаро касалхонага мурожаат қилганлар, қурбонлар йўқ.
Ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилиши айтилган.
“Ҳурматли фуқаролар! Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Сиздан, хонадонингиз ва бошқа биноларда фақат давлат стандартларига жавоб берадиган ускуналардан фойдаланишни ва газ анжомларида газ сизиб чиқиш ҳолатлари бор ёки йўқлигига эътиборли бўлишингизни ҳамда улардан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз”, - дейилади Тергов департаменти маълумотида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг