Андижондаги мактабда 2 киши техник спиртдан заҳарланиб, вафот этди
Иллюстратив фото
Андижон вилоятида жойлашган мактабнинг 4 нафар ходими лабораторияда сақланаётган техник спиртни истеъмол қилиб, заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ушбу маълумотларни тасдиқлаган.
Унинг билдиришича, спиртли ичимликдан 4 нафар шахс заҳарланган, оқибатда хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари ва мактаб қоровули вафот этган.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, ҳодиса Андижон шаҳридаги 36-умумтаълим мактабда содир бўлган.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган ҳолат ўрганилганида, жорий йилнинг 22 октябрь куни 17:00 ларда мактабнинг хўжалик ишлари бўйича масъули, ЧЁТ раҳбари, қоровул ва бир нафар ўқитувчи дарсдан кейин кечки овқатланиш жараёнида техник спиртни истеъмол қилгани аниқланган. Бошқарма, шунингдек, ҳодиса содир бўлган вақтда мактаб директори ҳам воқеа жойида бўлгани ҳақидаги иддаоларни рад этган.
«Ушбу ҳолатда мактаб директори вазифасидаги Ф.Р (аёл киши) ишдан сўнг уйга қайтган ва ушбу жараёнларда иштирок этмаган», дейилади хабарда.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тегишли ташкилотлар томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг