Андижонда янги ОТМ очилди
Бугун Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтининг очилиш маросимига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тадбирда Андижон вилояти хокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди. Вилоят раҳбари тадбир мобайнида 2020-2021 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган талабалар билан ҳам учрашув ўтказиб, уларни талабаликка қабул қилинганлиги муносабати билан муборакбод этди. Тадбирда вилоятдаги олий таълим муассасалари ректорлари, меҳнат фахрийлари иштирок этди.
Маълумот учун, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Олий таълим муассасаларини ривожлантириш маблағлари жамғармаси» маблағлари ҳисобидан ўқув биноларини жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари учун 2 млрд 485 млн сўм маблағ ажратилган. Ушбу маблағларни 2 млрд сўми ўқув биноларини жорий таъмирлаш ишларига 485 млн сўми эса жиҳозлаш учун сарфланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг