Андижонда универсал спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Жорий йилда Андижон шаҳрида 20 га яқин ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳа объектлари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бунинг натижасида минглаб янги иш ўринлари яратилди. Андижон шаҳрида иш бошлаган универсал спорт мажмуаси шулар жумласидан.
— Мазкур спорт мажмуасида ўндан ортиқ олимпия спорт турлари бўйича бир вақтнинг ўзида минглаб спортчилар машғулот олиб бориши мумкин, — дейди вилоят спорт бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Элёрбек Ғуломов. — Яратилган бу имконият келгусида андижонлик спортчилар орасидан кўплаб жаҳон чемпионлари етишиб чиқишига хизмат қилади.
4000 ўринли, барча қулайликларга эга ушбу мажмуа 6,3 гектардан иборат бўлиб, «Хон» масъулияти чекланган жамияти томонидан бунёд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг