Андижонда сунъий интеллект бўйича минтақавий хакатон ўтказилди
Андижонда «Tech4Region AI Hackathon» мусобақаси ўтказилди. Тадбирда Андижон, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларидан 200 дан ортиқ ёшлар, 40 дан зиёд жамоа иштирок этди. Уларнинг 13 таси сараланиб, финалга чиқди.
Мусобақада жамоалар Экология, Шаҳарсозлик, FinTech, HealthTech, Логистика ва ВRO йўналишлари бўйича сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда ўз лойиҳаларини тақдим этдилар.
Икки кун давомида иштирокчилар ғояларни ишлаб чиқиш, уларни такомиллаштириш ва инновацион ечимлар таклиф этиш бўйича иш олиб бордилар. Мусобақа якунларига кўра, IT Park ва Digital City Технопарки ёшларнинг стартап ва технологик лойиҳаларини бундан буён ҳам доимий қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Рустамжон ЭШОНОВ, журналист.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг