Андижонда қувиб ўтиш қоидасини бузган «Nexia-3» юк машинасига бориб урилди

Фото: Андижон ЙҲХБ
Андижон вилояти Шаҳрихон туманида қувиб ўтиш қоидасини бузган «Nexia-3» қарама-қарши йўналишда келаётган юк машинасига бориб урилди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 12 апрель куни Шаҳрихон тумани «Бегбачча» МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 халқаро автомобиль йўлнинг 413 километрида юз берган. Андижон-Шаҳрихон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган «Nexia-3» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси И.И. ўзидан олдинда кетаётган транспорт воситаларидан ўзиб кетишга уринган.
У йўлнинг ўнг томони, четки қисмида ҳаракатланган ва олдиндаги транспорт воситасига тўқнашмаслик учун кескин тормоз бериб, бошқарувни йўқотган. Шундан сўнг «Nexia-3» йўлнинг қарама-қарши томонидан келаётган IVECO русумли юк транспорт воситасининг тиркамаси, орқа чап томонига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
ЙҲХБга кўра, мазкур ЙТҲ оқибатида енгил автомашинадаги йўловчи шилинма тан-жароҳатини олиб, шифохонага мурожаат қилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг