Андижонда қарийб 440 миллион сўмлик «свет» ўғирлаган шахслар фош қилинди
Андижон шаҳрида хонадонида ноқонуний «майнинг ферма» ташкил этиб, 438,7 миллион сўмлик электр энергиясини ўғирлаган шахслар аниқланди. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар берди.
Аниқланишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Ф.С. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, тижорат мақсадида Андижон шаҳри «Пистамозор» МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин равишда 5 та тўпламдаги майнинг қурилмасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб олгани фош қилинган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур қонунбузилиш ҳолати натижасида жами 438,7 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 278-9-моддаси (майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга ошириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг