Андижонда «права»сиз ҳайдовчи ЙПХ ходимларидан қочиб, 2 та машина билан тўқнашди

Видеодан кадр
Андижон вилояти Андижон туманида йўл патруль хизмати инспекторининг қонуний талабига бўйсунмаган «Nexia-2» ҳайдовчиси йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 26 май куни соат 14:00 ларда Андижон тумани Янги Асака йўли ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори «Nexia-2» русумли транспорт воситасига ҳужжатларини текшириш мақсадида «тўхташ» ишорасини берган. Бироқ 20 ёшли А.М. инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, машинасини Асака тумани ҳудуди томон ҳайдаб кетган.
Шунингдек, қоидабузар ҳайдовчи Асака тумани «Кўркам» МФЙ ҳудудида хизмат олиб бораётган бир неча ЖТСБ ҳамда ЙПХ инспекторларининг ҳам қонуний талабларига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган. У ички кўчадан асосий йўлга кескин чиқиб юбориши оқибатида ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Labo» ва «Captiva» русумли транспорт воситалари билан тўқнашиб кетган. Бу ҳам етмагандек, «шоввоз» йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб, мазкур воқеа жойидан ҳам кетиб юборган.
ЖТСБ ва ЙПХ ходимлари кузатувни давом эттириб, транспорт воситасини Асака тумани «Ҳумо» МФЙ ҳудудида тўсиб ушлашган.
Шундан сўнг ҳайдовчининг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, машина салонида ўткир тиғли жисм (пичоқ) борлиги ҳамда 20 ёшли А.М. тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқаргани аниқланган.
ЙҲХБга кўра, содир этилган йўл-транспорт ҳодисасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, транспорт воситалари техник шикастланган.
Ҳозирда ҳайдовчи А.М. Асака тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан ушланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 288-моддаси тартибида туман ИИБнинг вақтинча ушлаб туриш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг