Андижонда пахта йиғим-терим мавсуми бошланди

16:16 06 Сентябр 2021 Иқтисодиёт
1400 0

Андижон вилояти Бўстон туманидаги «Сайёра фаввораси» хусусий корхонаси пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери пахта майдонларида «Пахта-2021» йиғим-терим мавсуми бошланди.

Агрокластер матбуот котиби Илҳомжон Тожибоевнинг маълум қилишича, айни пайтда агрокластер дала майдонларида пахта йиғим-терим ишлари қизғин тус олган бўлиб, бугун кластер тизимига қарашли пахта қабул қилиш ва қайта ишлаш корхонасида йиғим-терим мавсумининг рамзий бошланиши ҳисобланган «Ҳосил карвони» тадбири бўлиб ўтди.

Маросимда секторлар раҳбарлари, кластер тизими мутахассислари, туман меҳнат фахрийлари, қишлоқ хўжалиги тизими вакиллари ҳамда деҳқон ва фермерлар иштирок этди.

«Ҳосил карвони» тадбирида Бўстон туман ҳокими Санобархон Носирова кластер тизимида меҳнат қилаётган пахтакор деҳқонларни масъулиятли ҳисобланган «Пахта-2021» йиғим-терим мавсумига етиб келганликлари билан табриклади.

Шундан сўнг меҳнат фахрийси Муҳаммадқодир Турдиев сўзга чиқиб пахтакорларга бошланган йиғим-терим мавсумида фаол қатнашиб, пахта ҳосилини нес-нобуд қилмай териб олишларига куч-қувватлар тилади.

Жорий йилда мазкур агрокластер тасарруфидаги экин майдонларининг қарийб, 1 минг гектарида ғўза парваришланган бўлиб, айни дамда пахта 90 фоиз очилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?