Андижонда «Onix» 5 ёшли болани уриб кетди
Иллюстратив фото
Андижонда «Onix» йўлдан ўтаётган 5 ёшли болани уриб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2025 йил 21 май куни соат 20:25ларда, Андижон шаҳар «Ўзбегим» МФЙ Машраб кўчасида, 2002 йилда туғилган ҳайдовчи М.Б. ўзининг «Onix» русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, олдинда тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 2020 йилда туғилган вояга етмаган А.М.ни уриб юборган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида, вояга етмаган пиёда олган тан жароҳати билан Республика ШТТЁИАМ Андижон филиалига ёткизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ Тергов бўлими ходими томонидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу каби ҳолат жорий йилнинг 11 август куни ҳам кузатилган эди. Унда ҳам «Damas» ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлдан ўтаётган 9 ёшли болани уриб юборган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг