Андижонда олий таълим муассасалари сони яна биттага кўпайди

10:39 28 Октябр 2021 Жамият
1709 0

Фото: Халқ сўзи

Асака шаҳрида Collegium humanum – Варшава менежмент университети филиали ўз ишини бошлади. У нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади. Ўқитиш 12 та йўналиш бўйича Варшава менежмент университети томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ инглиз, рус ва ўзбек тилларида олиб борилади. Педагогларнинг 70 фоизини Польша Республикаси ва Европанинг бошқа давлатларидан жалб этилган ўқитувчилар ташкил этади.

– Асосий қабул 2022 йилнинг март ойидан ташкил этилади,-дейди университетнинг Андижон филиали ректори Абдурауф Абдуллаев. – Ҳозирда эса 60 нафар талаба билан иш бошлаяпмиз. Таълим жараёни шу йилнинг 1 ноябрь кунидан бошланади.

– Ушбу таълим маскани ўзбекистонлик ёшларни жаҳон талабларига мос мутахассислар этиб тайёрлаш билан бир қаторда икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади, - дейди очилиш маросимида сўз олган Варшава менежмент университети ректори, профессор Павел Чарнецки. – Университет филиалида юқори сифатли таълим жараёнини ташкил этиш учун барча шароит яратилди.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер