Андижонда «Nexia-3» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, 53 ёшли скутер ҳайдовчисини уриб кетди

14:07 14 Ноябрь 2025 Жамият
356 0

Андижонда Ички ишлар органлари тизимидан бўшатилган шахс 53 ёшли скутер ҳайдовчисини уриб юборди. Бу ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Унда айтилишича, жорий йилнинг 9 ноябрь куни соат 18:30ларда илгари Шаҳрихон тумани ИИБда профилактика катта инспектори лавозимида ишлаган, Андижон вилояти ИИБнинг 2025 йил 7 ноябрдаги шахсий таркиб бўйича тегишли буйруғига асосан ички ишлар органлари тизимидан қуролли кучлар захирасига бўшатилган С.А. ўзига тегишли «Nexia-3» русумли автомашинасини Шаҳрихон тумани, Назармаҳрам МФЙ ўрамидан ўтган маҳаллий транспорт қатнов йўлида «Шаҳрихон» йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотган.

Шундан сўнг, «Nexia-3» русумли автомашинаси билан қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган фуқаро С.А. ушбу йўналишда ҳаракатланаётган скутерчи ҳайдовчи 1972 йилда туғилган фуқаро Ж.М.ни автомашинанинг олд чап бурчаги билан уриб юборган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида фуқаро Ж.М. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Ҳодиса сабабли автомашина ва скутер техник шикастланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?