Андижонда нарколаборатория ташкил этган шахс қамоққа олинди
Фото: ДХХ
Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги хонадонда ташкил этилган нарколаборатория фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ДХХнинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси, Божхона ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Асака туманида тезкор тадбир ўтказилган. Унда ушбу туманда яшовчи, 38 ёшли шахснинг ёнида бўлган 1 дона номсиз спрей идишдаги номаълум суюқлик ва 2 дона номсиз дори воситалари вақтинча сақловга олинган.
Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, Хўжаобод туманидаги унга тегишли хонадон кўздан кечирилганда, ушбу манзилда нарколаборатория ташкил этилгани аниқланган.
Нарколабораториядан спрей идишларда бўлган номсиз суюқликлар, оқ рангли кукунсимон моддалар, кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда наркотиклар тайёрлашда керак бўладиган анжомлар ашёвий далил сифатида олинган.
Экспертиза хулосасига кўра, ушбу моддалар «Альфа ПВП» синтетик гиёҳвандлик воситаси ҳамда «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи моддаси экани маълум бўлган.
Билдирилишича, ҳозирда нарколаборатория эгасига нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг