Андижонда «Malibu» билан тўқнашган «Маtiz» мажақланиб кетди
Андижон вилояти Избоскан туманида «Malibu» ва «Маtiz» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа бугун, 21 июль куни соат 19:25 ларда Избоскан тумани «Куйган-ёр» МФЙ ҳудудидан ўтган Д-133 автомобиль йўлининг 2 километрида содир бўлган. 1996 йилда туғилган ҳайдовчи Б.З. ўзининг «Маtiz» русумли транспорт воситасида «Андижон — Маданият» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётиб, оралиқ масофа сақламасдан, ўзи билан бир йўналишда олдинда қайрилиб олмоқчи бўлиб турган «Malibu-1» билан тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, бироқ транспорт воситалари техник шикастланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Избоскан тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг