Андижондаги корхонада юз берган авария сабаб каналга нефть оқиб кетди

12:41 29 Июль 2025 Жамият
186 0

Видеодан кадр

Бугун, 29 июль куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Булоқбоши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи каналда қоп-қора нефть оқаётгани тасвирланган видеолар тарқалди. Вилоят Экология бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, ҳолат Андижон вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ўрганилган. Маълум бўлишича, ҳодисага «Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖдаги авария сабаб бўлган.

Фото: Андижон вилояти Экология бошқармаси

«Ушбу ҳолат тўлиқ бартараф этилди. Ҳолат бўйича «Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖга тегишли тартибда текширув ўтказиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди», дейилади хабарда.

Фото: Андижон вилояти Экология бошқармаси

Қўшимча қилинишича, текшириш ишлари якунланиши билан табиатга етказилган зарар ва таъсир чоралари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер