Андижонда ҳокимлар ёшларга оғир атлетика, кураш ва боксдан сабоқ беришди

22:32 20 Май 2021 Жамият
794 0

Андижон вилоятида бўлиб ўтаётган республика «Ёшлар форуми»да 64 та секторда турли маданий, маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Айниқса, ёшларни спортга жалб этиш мақсадида уюштирилаётган тадбирлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Унда сектор раҳбарлари спортнинг ўнлаб турлари бўйича ёшларга мастер класс ўтмоқдалар.

— Ёшларнинг барчаси иқтидорли, — дейди Хонобод шаҳар ҳокими Машъалбек Тожибоев. — Уларга шароит яратиб берилса, тўғри йўналтирилса ўз иқтидорини намойиш этиб, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қила оладилар.

Машъалбек Тожибоев бугун оғир атлетика спорт тури бўйича ташкил этилган мусобақаларда даст кўтариш ва силтаб кўтариш бўйича ўз мастер классини намойиш этган бўлса, Асака тумани ҳокими Мансурбек Алихонов спортнинг кураш йўналиши бўйича маҳорат машғулотини ташкил этди.

— Ҳар бир кунни спорт машғулоти билан бошлайман, — дейди Мансурбек Алихонов. — Узоқ йиллар ички ишлар бошқармасида хизмат қилганим боис жисмоний машғулотсиз ҳаётимни тасаввур эта олмайман. Тумандаги ҳар бир маҳаллага бир нафар спорт устасини жалб этиб, маҳалла ёшларини спорт билан шуғулланишлари учун етарли шароит яратганмиз.

Бу каби мастер-класс Пахтаобод туманида ҳам бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Маҳмуджон Бозоров ёш боксчилар билан рингга тушди. Сектор раҳбари билан бир майдонда куч синашнинг ўзига хос гаштини ҳис этган ёшлар учун бу каби тадбирлар сектор раҳбарларининг ибрат мактаби вазифасини ҳам ўтамоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер