Андижонда газ қувурига урилган юк машинаси минглаб хонадонни газсиз қолдирди

11:21 25 Ноябрь 2024 Жамият
143 0

Иллюстратив фото

Андижон вилоятида юк машинаси газ қувурига урилиши оқибатида минглаб хонадонлар газсиз қолди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.

Қайд этилишича, авария бугун, 25 ноябрь куни Андижон вилояти Улуғнор туманида юз берган.

Туманнинг «Янгиобод» МФЙ ҳудудида жойлашган юқори босимли газ қувурига юк машинасининг урилиши оқибатида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган.

Юзага келган авария ҳолатини бартараф этиш мақсадида 07:10 дан Улуғнор туманидаги 3 200 та хонадон ва 9 та улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

Таъкидланишича, газ таъминоти авария ҳолати бартараф этилиши билан қайта тикланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?