Андижонда эркак мототциклчиларга пичоқ ўқталди

Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда бир эркак светофорда турган мототцикл ҳайдовчиларига пичоқ билан таҳдид қилгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, вилоят ИИБ томонидан ҳолатга ойдинлик киритилиб, ушбу ножўя ҳаракатни содир этган шахснинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилган.
«Спиртли ичимлик истеъмол қилган эдим, йўлда мототцикл ҳайдаётганларга нега тез ҳайдаяпсизлар деб, пичоқ билан таҳдид қилдим. Ўзбекистон халқидан кечиришини сўрайман. Мингдан-минг пушаймонман», дейди у.
Суриштирувлар давомида аниқланишича, «шоввоз» бугун, 24 июнь куни соат 01:00 дан 03:00 гача вақт оралиғида «Спарк» русумли машинани такси хизмати сифатида чақирган ва ҳайдовчини ҳам ўткир тиғли қурол билан қўрқитган. Бу ҳам етмагандек, йўл ҳақини бериш ўрнига машина салонидан 100 минг сўм пулини ўғирлаб кетган.
Андижон вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 112-моддаси (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми ҳамда 169-моддаси (Ўғрилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг