Андижонда ердан ноқонуний фойдаланган шахсларга нисбатан жавобгарлик белгиланмоқда
Фото: “Халқ сўзи”
Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси, унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан кадастр соҳасига оид меъёрий ҳужжатлар ижросини таъминлаш, тизимда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, ерларнинг ҳисобини юритиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ноқонуний фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, айниқса, қишлоқ хўжалиги майдонидан оқилона ҳамда самарали фойдаланишни тарғиб этишга қаратилган кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилаётганига қарамай, қонунбузарлик ҳолатлари аниқланмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида олиб борилган ер назорати тадбирлари натижасида 1535 та ҳолатда 101,5 гектар ер майдонидан ноқонуний фойдаланилаётганлиги аниқланди.
— Мисол учун, Олтинкўл туманидаги “Далварзин” маҳалласи ҳудудида жойлашган 0,02 гектар ер майдонини “Қўштепа” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Э. Н ўзбошимчалик билан эгаллаб, уй-жойга мослашган ҳолда қурилиш ишларини бошлаб юборган,—дейди кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бош мутахассиси Маҳамаджон Ҳамдамов. —Қўрғонтепа туманидаги “Мустақилликнинг 15 йиллиги” маҳалласи ҳудудида олиб борилган ер назорати тадбирлари натижасида ҳам шу каби ҳолатга дуч келинди. Яъни, шу ҳудудда яшовчи фуқаро А.Т Қорасув шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳисобида бўлган ер майдонида қурилиш ишларини олиб борган. Бўстон туманидаги “Агропилла” МЧЖ тасарруфидаги 2,4 гектар ер майдонининг 80 кв метр қисми ҳам фуқаро О. М. томонидан ўзлаштириб олинганлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, аниқланган ерга оид қонун бузилиш ҳолатларининг 1138 таси ҳудудий кадастр инспекторлари томонидан олиб борилган тушунтириш-тарғибот ишлари натижасида ихтиёрий равишда бартараф этилди. 94 та ҳолатдаги ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерни расмийлаштириш бўйича прокуратурага, 246 та қонун бузилиш ҳолатини бартараф этиш мақсадида суд идораларига даъво аризалари киритилди.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг