Кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестри тузилади
«Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Унга кўра, кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестри тузилади. Бу кредит битими тузиши мумкин бўлмаган жисмоний шахслар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар базаси бўлиб, кредит бюролари томонидан юритилади.
Марказий банк ушбу реестр юритиш тартибини белгилайди. Шунингдек, кредит бюролари учун устав капиталининг энг кам миқдори 2 миллиард сўм этиб белгиланди.
Агарда кредит бюролари кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги ва кредит бюролари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этмаса, бюролар хизмати истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузса, қалбаки ҳужжатлардан фойдаланилган вазиятлар аниқланса Марказий банк уларга санкциялар ҳамда БҲМнинг 5 минг бараваригача миқдорда жарима қўллашга ҳақли.
Бундан ташқари, жисмоний шахс ўз хабарисиз кредит расмийлаштирилишининг олдини олиш учун кредит бюросига ариза бериб, ўз номига битим тузишни тақиқлаши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг