Андижонда Damas каналга тушиб кетди
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида Damas русумли автомобилни кран каналдан чиқариб олаётгани акс этган видеотасвирлар тарқалди. «Халқ сўзи» мухбири мазкур ҳолат юзасидан маълумот олиш мақсадида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи катта лейтенант Ҳаёт Раҳимов билан боғланди.
Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 21 май куни тунда Андижон вилояти Улуғнор туманида содир бўлган.
Ўша куни соат тахминан 22:05 да Улуғнор тумани ИИБ профилактика инспектори ФВБ Марказий диспетчерлик хизматига қўнғироқ қилиб, мазкур туманда яшовчи А.А. ҳамда унинг хамрохи М.Ш. Damas русумли автомобилда ҳаракатланиб кетаётган вақтида Фазогир МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Катта Андижон канали»га тушиб кетгани хақида хабар берган.
Соат 22:15 ларда А.А.нинг жонсиз танаси каналнинг Фарғона вилояти худудидан оқиб ўтган қисмидан олиб чиқилган.
«Ҳозирда фуқаро М.Ш.ни топиш учун Ёнғин-қутқарув отрядининг Сувда қутқарув гуруҳи томонидан сув остида қидирув ишлари олиб борилмоқда», дейди Ҳаёт Раҳимов.
Вилоят ФВБ ахборот хизмати бошлиғи шунингдек, ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар берилишини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг