Андижонда бир-бирига туташ хонадонларда ёнғин юз берди
Видеодан кадр
Андижон тумани «Чем» МФЙ ҳудудида жойлашган аҳоли хонадонларида ёнғин содир бўлди. Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 29 июнь куни соат 15:30 да Андижон тумани Чем МФЙ жойлашган аҳоли яшаш хонадонида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида вилоят ФВБга хабар келиб тушган. Хабарга асосан ёнғин қутқарув техникалари воқеа жойига этиб борган ва соат 15:57 да содир бўлган ёнғин батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида аҳоли яшаш хонадонининг том, шифт қисми ва уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг