Андижонда АҚШ инвестиция лойиҳалари амалга оширилади
АҚШнинг Иллинойс штати молиявий масалалар бўйича назоратчиси Сусана Ангелина Мендоза бошчилигидаги ишбилармонлар делегацияси Андижон вилоятига ташриф буюрди. Меҳмонларни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Бобур номли Андижон халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олди ва шундан сўнг икки томонли ҳамкорликдаги истиқболли лойиҳалар муҳокамасига киришилди.
Мулоқотда вилоят раҳбари меҳмонларни Андижонда кўришдан мамнунлигини билдирди ва Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги муносабатлар йилдан-йилга мустаҳкамланиб, савдо-иқтисодий, маданий ва таълим соҳаларида ҳамкорликнинг кенгайиб бораётганини таъкидлади. Шунингдек, инвестиция ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.

Делегация аъзолари Андижонда янги лойиҳаларни йўлга қўйиш, хизмат кўрсатиш ва логистика соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларида фикр алмашди. Шу орқали мулоқотда икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган таклифлар ва лойиҳалар илгари сурилди.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг