Андижонда 6 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди

Видеодан кадр
Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 6 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа бугун, 3 июнь куни соат 16:30 ларда Шаҳрихон тумани «Бегбачча» МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 халқаро автомобиль йўлининг 415 километрида содир бўлган.
Аниқлик киритилишича, 42 ёшли Қ.С. «Тошкент-Андижон» йўналиши бўйича «Hyundai» русумли юк машинасини бошқариб кетаётиб, рулда чалғиб қолган ва оралиқ масофани сақламасдан, светофорнинг тақиқловчи ишорасида тўхтаб турган: «Lacetti», «Cobalt», «Lacetti», «Cobalt» ва «Nexia-3»русумли транспорт воситаларининг орқасидан бориб урган.
Тўқнашув оқибатида барча транспорт воситалари техник шикастланган, тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишларини олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг