Андижонда 3 ойлик чақалоғини 700 долларга пулламоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Избосканлик 2 нафар боланинг онаси Г. ва О. (эркак) кимдан эканлиги номаълум бўлган 3 ойлик чақалоғини сотишга уринди. Бу ҳақда «Қонун ва ижро» нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу хабар тарқалиб, керакли идораларгача етиб борган. Шундан сўнг улар яшаётган хонадонга чақалоқни кўргани «эр-хотин мижоз» келди. Шу ерда Г. ва О. орқали «мижоз»га қиз чақалоғини 700 АҚШ долларига сотмоқчи эканини билдирди. Оғзаки келишувдан сўнг улар Андижон шаҳридаги «Дарётранс» ёнида кўришмоқчи бўлди.
700 АҚШ долларини «мижоз»дан санаб олиб, чақалоқнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасини бериш вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти ходимлари уларни қўлга олди.
Суд ҳукми билан О. 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Г. аёл киши эканини, ёш чақалоқ фарзанди борлигини, турмуш ўртоғи йўқлигини, улар онасини меҳрига муҳтож эканини, унга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган тақдирда фарзандлари она меҳридан маҳрум бўлишини, уни хулқини жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкин деб ҳисоблаб, Жиноят кодексининг 72-моддасини татбиқ қилиб, тайинланган жазони шартли жазога алмаштиришни; Фотимага жазо тури ва меъёрини тайинлаш чоғида жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида жиноятни ғаразли ва бошқа паст ниятларда содир қилганини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганини, оилавий шароитини, аёл киши эканини, қарамоғида бир нафар вояга етмаган фарзанди, яъни 7 ойлик фарзанди борлигини жазони жиддий камайтирувчи ҳолатлар сифатида баҳолаб, уни аёл киши эканини, ёш чақалоқ фарзанди борлигини, ёш чақалоғи онасини меҳрига муҳтож эканини, унга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган тақдирда фарзанди она меҳридан маҳрум бўлишини, уни хулқини жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкин деб ҳисоблаб, Жиноят кодексининг 72-моддасини татбиқ қилиб, тайинланган жазони шартли жазога алмаштиришни лозим топди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг